Ўзбекистонлик Камола Умарова Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ўтказилаётган, мукофот жамғармаси 10 минг доллардан иборат Shymkent Open теннис турнирнинг чорак финалига йўлланма олди, деб хабар беради «Оламспорт».
Мусобақанинг асосий тўрига имтиёзли йўлланма асосида қўйилган Умарова аввалига россиялик Полина Новиковани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Иккинчи даврада эса ўзбекистонлик теннисчи турнирнинг 8-ракеткаси, россиялик Дарья Лодиковадан ҳам 6:4, 6:2 ҳисобида устун келди. Бугун, 21 апрель куни Камола Умарова чорак финал баҳсида турнирнинг биринчи рақамли теннисчиси, қозоғистонлик Камила Керимбаевага қарши кортга чиқади.
Керимбаева биринчи даврада қозоғистонлик Арина Талуенкони 6:1, 6:2, иккинчи даврада ўзбекистонлик Албина Хабибулинани 6:0, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Қайд этиш жоиз, ушбу турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Лайло Баҳодирова ва Арина Фольц биринчи даврада, Сарвиноз Саидхўжаева ҳамжа Полина Меренкова эса иккинчи даврада мағлубиятга учраб, ўз иштирокини якунлади.
Изоҳ (0)