Футбол бўйича Германия Кубогининг иккинчи финалчиси номи ҳам маълум бўлди. 2015/16 йилги мавсумда кубок эгаси номи «Бавария» — «Боруссия Дортмунд» ўйинидан кейин аниқ бўлади.
Германия Бундеслигасида 4-ўринни эгаллаб турган «Герта» билан ярим финал ўйини доирасида майдонга тушган «Боруссия Дортмунд» 3:0 ҳисобида муваффақият қозонди. Қайд этиш керак, Томас Тухел жамоаси «Ливерпуль»дан қабул қили олинган мағлубиятдан кейин Бундеслига доирасида «Гамбург» дарвозасига ҳам 3 та гол уришга муваффақ бўлганди.
Германия Кубоги Ярим финал ўйини 20 апрель, чоршанба
Изоҳ (0)