Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчиси Фернандо Торрес ўз фаолияти давомидаги энг яхши голлар сериясини уришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Жамоанинг «Атлетик»ка қарши баҳсида Торреснинг ягона голи ўйин тақдирини ҳал қилди.
«Челси» ва «Милан»даги муваффақиятсизликлардан сўнг футболчи яна кўплаб голлар ура бошлади. Испаниялик 32 ёшли ҳужумчи майдонга тушган сўнгги беш ўйинини голсиз тарк этмаяпти. У «Бетис» (5:1), «Барселона» (1:2), «Эспаньол» (3:1), «Гранада» (3:0) ва «Атлетик Бильбао»га (1:0) қарши ўйинларда биттадан гол киритди.
Илгари у бундай натижа қайд қилмаган эди.
Изоҳ (0)