Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Фернандо Торрес Испания чемпионати 34-турида «Атлетик Бильбао»га қарши кечган баҳсда гол уриб, жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади, деб хабар беради «Sports.ru».
Испаниялик 32 ёшли ҳужумчи майдонга тушган сўнгги беш ўйинини голсиз тарк этмаяпти. У «Бетис» (5:1), «Барселона» (1:2), «Эспаньол» (3:1), «Гранада» (3:0) ва «Атлетик Бильбао»га (1:0) қарши ўйинларда биттадан гол киритган.
Қайд этиш жоиз, Фернандо Торрес «Барселона»га қарши (2:0) ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинини жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда қизил карточка олгани учун ўтказиб юборган эди.
Маълумот учун, испаниялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда ўтказилган 37 ўйинда 10 та гол киритган.
Изоҳ (0)