20 апрель, чоршанба куни Италиянинг Франция билан чегарадаги Валле-д’Аоста мухтор вилоятида жойлашган Вальгризанш тоғли қишлоғида рўй берган қор кўчкиси остида қолган икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маҳаллий Aostasera газетасининг маълум қилишича, ўша пайтда тоғларда ски-альпинизм билан шуғулланаётган икки ҳаваскор спортчи табиий ҳодиса қурбони бўлган. Айни пайтда вилоят тоғ-қутқарув хизмати ходимлари молиявий гвардия ҳарбийлари кўмагида таналарни водийга етказиш бўйича тадбирларни ўтказмоқда.
Ски-альпинизм — ўзида тоғ чанғиси ва альпинизмни уйғунлаштирадиган спорт тури.
Изоҳ (0)