Эквадордаги кучли зилзила қурбонлари сони 525 кишига етди. Бу ҳақда, мамлакат бош прокуратураси маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Аввалроқ ер силкиниши оқибатида 413 кишининг ҳалок бўлганлиги ҳақида маълум қилинган эди.
16 апрель куни Эквадорда 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг маркази Муисне аҳоли пунктидан 28 километр жануби-шарқда, ўчоғи 20,2 километр чуқурликда жойлашди. Табиий офат оқибатида кўп қаватли меҳмонхоналар, ресторанлар ва турар-жой бинолари қулаб кетган.
Энг кўп қурбонлар Педерналес шаҳрида қайд этилган. У ерда 159 киши ҳалок бўлган. Мантадан 158 кишининг, Портовьехо шаҳридан эса 118 кишининг жасади топилган.
Изоҳ (0)