18–20 апрель кунлари Эстония пойтахти Таллин шаҳрида «Таълим натижалари ва талабага йўналтирилган таълим» мавзусидаги семинар бўлиб ўтмоқда. Унда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти вакиллари иштирок этмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га семинар иштирокчиси Усмон Шарифходжаев хабар берди.
Тадбирда 20 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этмоқда. Унда таълим тизимида ўқитиладиган фанларнинг асосий мақсадлари ва натижаларини белгилаш методологияси, профессор ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва талабага қаратилган таълимнинг асосий йўналишлари кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)