Миллий матбуот марказида Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви томонидан оилаларни мустаҳкамлаш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, соғлом она ва бола ғоясини амалга оширишда маҳалланинг ўрнига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тадбирда чиқиш қилган жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Д. Аллаев ва бошқа қатнашчилар оилаларни мустаҳкамлаш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, маҳаллаларда соғлом маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга доимий эътибор қаратиш каби масалаларда сўз юритди.
Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимларининг саволларига жавоб қайтарилди.
Изоҳ (0)