Фрирайд бўйича икки карра жаҳон чемпиони, 21 ёшли швейцариялик сноубордчи Эстель Бале Альп тоғларида қор кўчкиси остида қолиб ҳалок бўлди. Кўчки пайтида қиз шлем, кўчки рюкзаги ва махсус датчик таққан бўлса-да, уни жонлантиришга уринишлар самара бермади, деб маълум қилди «Газета.ru».
Апрель ойининг бошида Бале жаҳон чемпиони унвонига кетма-кет иккинчи марта эга бўлган эди.
Фрирайд — махсус трассалардан ташқарида сноуборд ёки чанғида учиш спорти.
Изоҳ (0)