Туркия бугунги кунга қадар 2,7 миллион суриялик қочқинни қабул қилди. Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли Европа Кенгаши парламент ассамблеясидаги чиқишида баёнот берди.
«Ҳозирги вақтда 2 миллион 700 минг суриялик биродарларимиз ва сингилларимиз, 300 нафар ироқлик ҳамда бошқа давлатлар фуқаролари бизнинг юртимизда истиқомат қилмоқда», — унинг сўзларини келтиради «РИА Новости».
Шунингдек, Давутўғли Туркия шу пайтга қадар муҳожирларни таъминлашга 10 миллиард доллар сарфлаганини билдирди.
«Жаҳон ҳамжамиятининг ёрдами билан бизга ярим миллиард доллар ҳам тақдим этилмади. Дўстларимиз бу масъулиятни ўзиники деб билмаяпти», — таъкидлади сиёсатчи.
Изоҳ (0)