Лондондан Гонконгга рейсни амалга ошираётган Cathay Pacific авиакомпаниясига қарашли Boeing-777 самолёти 17 апрель, якшанба куни Олмаотага фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бунга самолёт бортидаги тўрт ойлик болага тиббий ёрдам керак бўлганлиги сабаб бўлди.
Аэропорт тиббий ходимлари боланинг ўлимини қайд этди. Бунга ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Чақалоқнинг ота-онаси унинг жасадини ўзлари билан олиб кетишга қарор қилгандан кейин, самолёт белгиланган пунктга учиб кетди.
Изоҳ (0)