ЖАРнинг Квазулу-Натал провинциясида жойлашган олтин қазиб олинувчи Клипвал конида юз берган портлаш ва ўпирилиш туфайли беш нафар нолегал кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Birrell Mining компанияси раҳбари Ллойд Биреллнинг маълум қилишича, коннинг бир неча йилдан буён ёпиқ қисмига кечаси 13 киши тушган.
«Нолегал кончилардан беш нафари ҳалок бўлган, саккиз нафари юқорига чиқишга эришган, улардан уч нафари қўлга олинган», — деди Биррелл.
Қутқарувчилар ўпирилиш юз берган жойни топиш учун етти соат вақт сарфлади. Биреллнинг маълум қилишича, нолегал кончилар руда қазиб олиш учун портловчи моддадан фойдаланган.
Изоҳ (0)