Уч нафар швейцариялик Вьетнамда мотоцикли бузилиб қолгач, маҳаллий тилни билмагани сабабли қийин вазиятга тушиб қолди. IconSpeak футболкаси шу тариқа яратилди, деб ёзади Thingx.
Ушбу футболкага 40 та универсал тасвирчалар мажмуи туширилган бўлиб, у сиз тилини билмайдиган мамлакатга саёҳат чоғида асқотади.
«Биз тил билан боғлиқ тўсиққа кўп бора дуч келганмиз, уни енгиб ўтиш учун қоғоз парчасига, харита ёки ерга белги, рамз ёки тасвирларни чизиб кўрсатишга тўғри келарди, — дея ўз ихтиросини изоҳлади Жорж, Стивен ва Флориан. — Шунда хаёлимизга ўзимиз билан зарур тасвирлар йиғиндисини олиб юриш ғояси келди, бизга керакли нарсани одамларга тушунтириш учун ўша тасвирни кўрсатиш кифоя бўларди. Биз тезда саёҳатчилар учун маълум бир даражада зарур бўлган тасвирлар рўйхатини тузишни бошладик».
Изоҳ (0)