Ўзбекистонлик теннисчи Темур Исмоилов Бухоро шаҳрида ўтказилган, мукофот жамғармаси 25 минг долларни ташкил қилувчи Bukhara International теннис турнирининг вице-чемпионига айланди.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, финал баҳсида 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи беларуслик Илья Ивашкага қарши баҳс олиб борди. 59 дақиқа давом этган беллашувда 6:1, 6:1 ҳисоби қайд этилиб, беларуслик теннисчининг фойдасига ҳал бўлди ва у бош совринга эга чиқди.
Таққослаш учун, Темур Исмоилов ATP рейтингида 446, Илья Ивашка эса 365-поғонани эгаллаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, финал баҳсига қадар Темур ўзбекистонлик Павел Цойни 6:2, 6:2, сербиялик Илия Вучични 6:2, 6:1, Михаил Ледовскихни 6:1, 6:4 ҳамда ўзбекистонлик Ҳумоюн Султоновни 6:2, 6:7, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.
Изоҳ (0)