2016 йилнинг биринчи чорагида «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тадбирларини молиялаштиришга қарийб 1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағ йўналтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматининг 15 апрель, жума куни бўлиб ўтган мажлисида маълум қилинди, деб хабар беради ЎзА.
«Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлашга, оналар ва болаларни тиббий парвариш қилиш даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган «Соғлом она ва бола йили» Давлат дастури тадбирларини фаол амалга ошириш бошланди», — деб таъкидланди хабарномада.
Изоҳ (0)