Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси бош мураббийи Томас Тухель «Ливерпуль»га қарши Европа Лигаси чорак финал жавоб ўйинидан (3:4) сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар берди «Чемпионат».
«Ўйин натижасини тушунтириб бера олмайман, чунки натижа мантиқий бўлмади. Учрашув эҳтиросларга бой тарзда ўтди. Ҳисоб 3:3 бўлганида ўйин ушбу натижа билан якунланишига ҳеч ким шубҳа қилмаганди. Лекин ўйин сўнггига қадар бу ҳисобни ушлаб тура олмадик. Спортда ғалаба муҳим, биз эса бугун ғалаба қозона олмадик. Мағлубиятни тан олишимиз ва енгилган томон сифатида ‘Ливерпуль’ни ғалаба билан табриклашимиз керак», — деди Томас Тухель.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Жавоб ўйинида 2:0 ва 3:1 ҳисобида олдинда бораётган «Боруссия Д» якунда 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)