Таиланд жанубидаги Паттани провинциясида юз берган портлаш натижасида тўрт нафар ҳарбий хизматчи яраланди. Бу ҳақда, маҳаллий полиция бўлинмаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Йўлга жойлаштирилган ясама портловчи қурилма патруль автомобили ҳаракатланаётганда ишга тушган. У масофадан туриб ишга туширилган.
Жабрланганлар шифохонага ётқизилган.
Фавқулодда ҳодиса юз берган жойга етиб келган сапёрлар ён-атрофни кўздан кечириб, бошқа портловчи қурилма топмаган. Полиция ушбу ҳужум айирмачилар тарафидан амалга оширилган деб тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)