АҚШ қуролли кучларининг Европа қўмондонлиги 12 апрель куни Болтиқ денгизида Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётлари ва Ка-27 вертолёти Американинг «Дональд Кук» эскадрилья мина ташувчиси яқинидан учиб ўтиши акс этган видеони эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Хабарномада 11—12 апрель кунлари юз берган Россия авиацияси билан боғлиқ бир нечта ҳодиса ҳақида маълум қилинди. 11 апрель куни кундузги 3:00 атрофида Россиянинг иккита Су-24 бомбардимончи самолёти мина ташувчи яқинидан паст масофада учиб ўтди. Манёврлардан бири хавфли деб топилди, чунки бу пайтда кема бортида вертолёт ёқилғи тўлдираётган эди.
12 апрель куни кечки 5:00 атрофида Россиянинг Ка-27 вертолёти «Дональд Кук» атрофидан етти марта айланиб ўтди. Бу ҳам хатардан ҳоли бўлмаган парвоз деб топилди.
https://www.youtube.com/watch?v=e-pLgvJULOM
https://www.youtube.com/watch?time_continue=1&v=vkkCZwiENh8
Изоҳ (0)