8 апрель куни Ҳиндистон Республикасининг Ўзбекистондаги мухтор элчиси жаноб Винод Кумар ва Ҳиндистон элчихонаси биринчи котиби жаноб Шри Д.К.Шарма Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Ж.Неру номидаги Ўзбек—Ҳинд ахборот технологиялари марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда Тошкент ахборот технологиялари университети «Дарё»га маълум қилди.
Меҳмонлар марказ фаолияти ва келгуси режалари билан танишди. Университет ректори У.Хамдамов бугунги кунда университет ҳаётида Ж.Неру номидаги Ўзбек—Ҳинд ахборот технологиялари маркази фаолиятининг роли ҳамда келгусида мазкур марказ фаолиятини ривожлантириш бўйича Ҳиндистондаги ҳамкор ташкилот CDAC — «Илғор ахборот технологиялари ўқув маркази» билан ҳамкорликни давом эттириш, жумладан, малакали ўқитувчиларни таклиф қилиш, университет ўқитувчиларининг малакасини ошириш масалалари юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўз навбатида, Винод Кумар томонидан мазкур масалалар юзасидан Ҳиндистоннинг CDAC — «Илғор ахборот технологиялари ўқув маркази»га ушбу таклифларни етказиши, марказ фаолиятида бугунги кунга қадар эришилган ютуқлардан жуда хурсандлигини билдирди.
Ташриф охирида 2015 йил октябрь—2016 йил март ойларида Web programming, Java, Data communication & Networking ўқув курсларини тамомлаган 40 нафар талабага Ж.Неру номидаги Ўзбек—Ҳинд ахборот технологиялари марказининг сертификатларини топшириш маросими бўлди.
Изоҳ (0)