Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси чорак финали олдидан Мадриднинг «Реал» клуби «Сантьяго Бернабеу» стадиони майдони ҳажмини одатдагидан катталаштирди, деб хабар берди «Sports.ru».
Стадион ишчилари майдон ҳажмини янги ўлчамга ўтказди. Натижада у аввалгисидан кенгроқ кўриниш олди. Мадрид клуби мазкур ҳолат «Вольфсбург»га қарши ўйин давомида жамоага ёрдам беради, дея режа қилган.
УЕФА қоидаларида майдон ҳажмининг максимал ва минимал кўрсаткичлари белгилаб қўйилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир клуб белгиланган кўрсаткичлардан четга чиқмагани ҳолда майдон ҳажмини, катталаштириши ёки кичиклаштириши мумкин.
Изоҳ (0)