Тайвань оролидан шимолда 11 апрель, душанба куни 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Тайвань марказий ахборот агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Ер силкинишлари Илань шаҳридан шимолда маҳаллий вақт бўйича 13:45 да (Тошкент вақти бўйича 10:45) қайд этилди. «Синьхуа» агентлигининг маълум қилишича, зилзила ўчоғи 50 километр чуқурликда жойлашган. Шаҳарнинг ўзида унинг магнитудаси 4, пойтахт Тайбэйда эса 2 ни ташкил этган.
Қурбонлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган. Баъзи маълумотларга қараганда, ер силкинишининг магнитудаси 4,5 дан 4,9 гача бўлган.
Изоҳ (0)