Парижда терактлар уюштирган террорчиларнинг шериги Муҳаммад Абриний қўлга олинди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Муҳаммад Абриний 2015 йилнинг ноябридан буён қидирилаётган эди. У кузатув камералари ёзувларида Франция пойтахтидаги терактлардан икки кун аввал Салоҳ Абдислом билан бирга акс этган.
VRT телеканалининг маълум қилишича, Абриний терактлар уюштирилган Брюссель аэропорти кузатув камераларига тушиб қолган панама кийган одам бўлиши мумкин.
Парижга ҳужум уюштиришни ташкил этишда ёрдам берган Салоҳ Абдислом 2016 йилнинг мартида Брюссель шаҳрининг чекка қисмида қўлга олинган эди. У қўлга олингандан бир неча кун ўтиб, террорчилар Бельгия пойтахти аэропорти ва метросида портлашларни амалга оширган эди.
Изоҳ (0)