Уругвай терма жамоаси ва «Барселона» футбол клуби ҳужумчиси Луис Суареснинг собиқ агенти Даниэль Фонсеканинг айтишича, ҳужумчида жиддий руҳий муаммолар бор. Бундан ташқари, Фонсека футболчининг қандайдир уятга қолдирадиган сири ҳақида билишини ҳам таъкидлади, деб хабар беради «Спорт-Экспресс».
«Суарес руҳий муаммоларга дучор бўлган ёш бола. Шу сабабли у руҳшунос қабулига боради, аммо бу самара бермаяпти. У ё руҳшуносини ўзгартириши, ёки психиатрга мурожаат қилиши керак. У ҳатто тузукроқ санашни ҳам билмайди ва бу ишни бармоқлар ёрдамида амалга оширади», – дейди Фонсека.
«Бундан ташқари, бир вақтлар ёшлар терма жамоасининг уч нафар футболчиси менга қўнғироқ қилиб, Суарес билан содир бўлаётган нохуш ҳолат ҳақида сўзлаб берганди. То ўлгунимга қадар бу ҳақда ҳеч нарса айтмайман. Бу жуда ноқулай ҳақиқат эди ва Луис уни қабул қилмади. Ёлғон ўрнига ҳақиқатни айтадиган дўстларим бўлишини хоҳлайман. Шунингдек, Суарес унга гўёки 200 минг доллар қарз эканим ёлғонлигини тан олишини истайман. Агар у мард бўлса, мен унга айтишим керак бўлган гапларни тан олсин», – дея фикрига якун ясади Суареснинг собиқ агенти.
Изоҳ (0)