«Барселона» жамоаси форварди Луис Суарес УЕФА талқини бўйича Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Уругвайлик 29 ёшли футболчи 51 фоиз овоз тўплаган ҳолда ушбу номга даъвогар «Вольфсбург» ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер (19%), «Бавария» хавбеки Артуро Видаль (16%) ва «ПСЖ» ҳужумчиси Златан Ибрагимовични (14%) катта фарқ билан ортда қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес «Атлетико»га қарши (2:1) ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки ўйинида дубль қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Шунингдек, мазкур ўйинда сариқ карточка билан жазоланган Суарес рақибига нисбатан қўпол ўйнаганини ҳакам пайқаганида, иккинчи огоҳлантириш олиб, ўйиндан четлатилиши ҳам мумкин эди.
Изоҳ (0)