2016 йилнинг 5—6 апрель кунлари Пекин шаҳрида ШҲТга аъзо давлатларнинг илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Доимий гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Мажлис давомида ШҲТ доирасида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ва ташкилотнинг бўлажак тадбирларида имзоланиши кўзда тутилган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилди. Хусусан ШҲТга аъзо давлатларнинг савдо-иқтисодий соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлик дастурини амалга ошириш бўйича тадбирлар Режасини инвентаризация қилиш ва 2017—2021 йилларда ташкилот доирасида лойиҳавий фаолиятни янада ривожлантириш бўйича тадбирлар Рўйхатини тайёрлашга оид масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Қирғизистонда ШҲТга аъзо давлатларнинг фан ва технология вазирликлари раҳбарлари йиғилишига тайёргарлик жараёни юзасидан фикр алмашилди.
Изоҳ (0)