Америкалик Аугуста Уваманзу-Нна бир пайтнинг ўзида Печаклар лигасининг барча университетларига ўқишга қабул қилинди. Бу ҳақда New York Magazine хабар беради.
17 ёшли Аугуста нигериялик муҳожирларнинг қизидир. Мактабни тамомлагандан сўнг Аугуста бир нечта олийгоҳга ҳужжат топширди. Унга Браун, Колумбия, Корнелл ва Пенсильвания университетларидан ижобий жавоб келди. Битирувчини, шунингдек, Принстон, Йель, Гарвард ва Дартмут коллежи ҳам ўқишга таклиф қилди.
Аугуста қайси ўқув муассасасини танлаш ҳақида ҳозирча қарор қабул қилмади. Унинг сўзларига қараганда, ота-онаси унга доим мактабда тиришқоқлик билан ўқишни маслаҳат берган ва Аугуста уларнинг фикрига қулоқ тутган. У ўрта таълим олиш чоғидаёқ Intel Science Talent Search истеъдодлар танловида ғолиб бўлган.
Печаклар лигаси (The Ivy League) — бу АҚШ шимоли-шарқидаги еттита штатда жойлашган саккизта хусусий университетнинг уюшмасидир. Бу ном ушбу университетлар эски биносини ўраб олган печаклар номидан келиб чиққан. Лига аъзолари юқори сифатли таълим билан ажралиб туради деб ҳисобланади.
Изоҳ (0)