Тошкентдаги Инҳа университетига кириш учун IELTS’дан қўшимча имтиҳонга 15 апрелгача рўйхатдан ўтиш мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети «Дарё»га маълум қилди.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети статистикасининг кўрсатишича, абитуриентлар университетга ҳужжатларини сўнгги кунларда, яъни қабул комиссияси ўз ишини якунлашига бир неча кунлар қолгандагина топширади. Кўпинча бу ишни лицей ёки коллежни битиргандан сўнггина амалга оширади. Натижада, уларнинг кўпчилиги IELTS ёки TOEFL iBT бўйича имтиҳонларга рўйхатдан ўтишга улгурмай қолади.
Ўтган йили IELTS имтиҳонларига рўйхатдан ўтишга кечикиб қолган шундай абитуриентлар учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан инглиз тилидан учта имтиҳон ташкил этилди. 2016 йилда бундай имтиҳонлар ўтказилмайди. Бунинг ўрнига қўшимча равишда 2 та IELTS имтиҳонлари ўтказилади. Шунинг учун, битирув дипломини олишни кутиб ўтирмай, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига келиб, 2016 йилнинг 15 апрелига қадар биринчи имтиҳон учун, 2016 йилнинг 16 майига қадар иккинчи имтиҳон учун IELTS имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш лозим. Бунинг учун паспорт ва ўқиш жойидан маълумотноманинг ўзи кифоя.
Фақатгина инглиз тилидан сертификатларни ўз вақтида топширган абитуриентлар қуйидаги имтиҳонларга қўйилади:
- математика ва физикадан Компьютер ва Дастурий инжиниринг учун: Academic IELTS 5.0 баллдан ёки TOEFL iBT 50 баллдан кам бўлмаган ҳолда;
- математикадан Логистика учун: Academic IELTS 6.0 баллдан ёки TOEFL iBT 75 баллдан кам бўлмаган ҳолда.
Изоҳ (0)