«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Луи ван Гал Голландия қироллиги футбол федерациясининг мавсум якунида мамлакат терма жамоасида янги техник директор бўлиш таклифини рад этди, деб хабар беради «Чемпионат».
Айни дамда голландиялик мутахассиснинг диққат-эътибори клубдаги фаолиятига қаратилган.
Ван Галнинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2017 йилга қадар мўлжалланган. Аввалроқ Луи ван Гал жорий йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши ва унинг ўрнини «Челси» собиқ устози Жозе Моуриньо эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Куни кеча голланд матбуоти «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти ёзги трансфер ойнаси давомида янги футболчилар харид қилиши учун Луи ван Галга 100 миллион евро ажратишини маълум қилганди.
Изоҳ (0)