Тарих ва археология фанлари соҳасидаги йирик олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Абдулаҳад Муҳаммаджонов 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
А.Муҳаммаджонов 1931 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1951 йили Ўрта Осиё давлат университетини (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) тугатиб, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти (ҳозирги Шарқ қўлёзмалари маркази) аспирантурасида таҳсил олди. 1955 йилда номзодлик, 1977 йилда докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди.
Заҳматкаш олим ўзининг 60 йилдан ортиқ илмий-педагогик фаолияти давомида Фанлар академиясининг Археология, Тарих институтлари директори, Фанлар академияси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий университети профессори каби лавозимларда самарали меҳнат қилди, тарих ва археология фанларининг долзарб назарий ва амалий масалаларини тадқиқ этиш, юқори малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишига муносиб ҳисса қўшди.
А.Муҳаммаджоновнинг ўзбек халқининг қадимий тарихи, бой маданиятини, Ўзбекистонда шаклланган суғорма деҳқончилик анъаналарини археологик жиҳатдан ўрганишга бағишланган кўплаб китоб ва монографиялари, мақола ва рисолалари илмий жамоатчиликка яхши маълум.
И.Каримов, Н.Йўлдошев, Н.Исмоилов, Ш.Мирзиёев, Ш.Солиҳов, Э.Ртвеладзе
Изоҳ (0)