Сурияда Алеппонинг жанубий қисмларида исёнчилар ҳарбий самолётни уриб туширган. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Таъкидланишича, Алепподан жанубда исёнчилар Сурия армияси билан кураш олиб бормоқда.
Гувоҳлар самолётнинг баланд тоғли ҳудудда қулаганлигини кўрган.
Ҳозирги пайтда самолёт учувчисининг тақдири номаълум.
Самолётнинг кимга тегишли эканлиги ҳам маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)