Индонезиянинг марказий қисмидаги Тернате шаҳридан 130 километр жанубда Молукка денгизининг акваториясида 5,8 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Россия Фанлар академиясининг Сибир бўлинмаси Геофизика хизмати маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Маълум қилинишича, ер силкиниши Москва вақти бўйича 11:52 (Тошкент вақти билан 13:52) да содир бўлган.
Эпимарказдаги тебранишлар шиддати бўйича зилзила «анча кучли» сифатида баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)