Ҳиндистон суди 1991 йилда бир гуруҳ сикх зиёратчиларини ўлдирган 47 нафар полициячини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда India Today газетаси маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Дастлаб ушбу иш бўйича 57 киши айбдор деб топилган, бироқ улардан ўн нафари 25 йиллик суд жараёни давомида вафот этган. 1 апрель, жума куни судда 20 нафар айбдор қатнашган, қолган айбланувчилар қидирилмоқда.
Прокуратуранинг аниқлашича, полиция ходимлари хизмат лавозимида кўтарилиш учун ўша пайтларда сикх жангариларининг ҳужумларидан азият чеккан Уттар-Прадеш штатида зиёратчиларни отиб ташлаган.
Газетада ёзилишича, полициячилар зиёратчилар ва уларнинг оиласини олиб кетаётган автобусни тўхтатиб, ундан 11 кишини тушириб олган. Уларни ўрмонга олиб бориб, отиб ташлаган.
Изоҳ (0)