Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишини фуқароларнинг 43 фоизи қўллаб-қувватлайди, ЕИда қолиш тарафдорлари эса 39 фоизни ташкил қилади. Бу ҳақда Opinium компанияси томонидан ўтказилган онлайн сўровнома натижаларига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Сайловчиларнинг 18 фоизи ҳозирча бу борада бир қарорга келмагани маълум бўлди, 1 фоиз респондентлар саволга жавоб беришдан бош тортди. Шу билан бирга, бир қарорга келмаганларнинг кўпчилик қисми қўшимча саволларга жавоб берганида ЕИда қолиш вариантига яқинроқ фикрда эканликларини тан олди.
Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши ёки унинг таркибида қолишини аниқлаб берадиган референдум шу йилнинг 16 июнида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)