Украина бош вазири Арсений Яценюк Олий Рада биноси олдида митинг ўтказаётган кончилар билан учрашувга кўзойнак ўрнига Google Glass гаджетини тақиб келди. Бу ҳақда, мамлакат ҳукумати матбуот хизматига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Кончилар бир ойдан буён жорий йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун иловасига кўмирчиликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзгартишлар киритишни талаб қилмоқда. Уларнинг фикрича, қонунга кўмир қазиб чиқарувчи давлат корхоналарини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги банд киритилиши лозим.
Яценюк одатда кўмирчилик соҳасига ажратиладиган давлат бюджети маблағларини сақлаб қолиш масаласини дарҳол ҳукумат муҳокамасига қўйишни ваъда қилди.
Шунингдек, у ўзи тақиб келган Google Glass гаджети билан забойларда ишлайдиган кончиларнинг таъминланиши иш самарадорлигини ва қулайлигини оширишини таъкидлаб ўтди.
«Украинанинг келажаги энг замонавий технологиялар, фуқаролик жамияти ва ҳокимиятнинг бирлашишидадир», — деб таъкидлади ҳукумат раҳбари.
Изоҳ (0)