БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари бир йилдан буён тартибсизликлар тўхтамаётган Бурундида БМТнинг полиция миссиясини бошлашга асос берадиган резолюцияни бир овоздан қабул қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Резолюция лойиҳасини кенгашга Франция тақдим этди. Ҳужжатга кўра, БМТ бош котиби Пан Ги Мун 15 кун давомида Африка иттифоқи ва Бурунди ҳукумати билан келишиб, тузилган полиция контингенти фаолияти режасини тақдим этиши лозим.
Мамлакат президенти Пьер Нкурунзиза илгарироқ БМТ ва Африка иттифоқининг мамлакат ички ишларига тўғридан-тўғри аралашувига қаршилик билдирган эди.
Декабрь ойида Африка иттифоқи Бурундига беш минг кишилик тинчликпарвар контингент юборишга қарор қилди, аммо кейинроқ бу фикридан қайтди.
Бурундида қарийб бир йил давомида зўравонлик ва тартибсизликлар давом этмоқда. Нкурунзиза 2015 йил майида ҳарбийлар уюштирган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг ҳокимиятни сақлаб қола олди, аммо тартибсизликларга барҳам берилмади. 2015 йил апрелидан буён мамлакатдаги зўравонлик ва тўқнашувлар оқибатида 200 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)