Барселона шаҳри мэрияси Испания қиролининг синглиси, инфанта (малика) Кристина ҳамда Каталония ҳукуматининг собиқ раиси Жорди Пужолни шаҳар олтин медалидан маҳрум қилди. Қарор 1 апрель, жума куни қабул қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Бундай қарорнинг қабул қилиниши инфанта ва мухториятнинг собиқ раҳбари алоқадорликда гумон қилинаётган молиявий қаллоблик бўйича суд иши билан боғлиқдир. Пужоль 2014 йилдаёқ ўз айбини қисман тан олиб, уни олтин медалдан маҳрум этишларини таклиф қилганди. Январь ойида эса «Каталония сўл республикачилари» айирмачи партияси инфантага нисбатан ҳам шундай чора кўриш таклифини билдирди.
Изоҳ (0)