Венесуэланинг Трухильо штатида жойлашган Ла-Сейба шаҳри мэри Марко Тулио Карильо 31 март, пайшанба куни кечқурун қароргоҳининг яқинида отиб ўлдирилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Штат губернатори Энри Ранхелнинг маълум қилишича, Карильога яхши қуролланган кишилар гуруҳи ҳужум қилган. Унга қарата саккизта ўқ узилган, оқибатда мэр шифохонага етмасдан, йўлда ҳалок бўлган.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Венесуэлада жиноятчилик даражаси барча рекордлардан ошмоқда. Ушбу кўрсаткичларнинг ошишига охирги пайтларда мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият ҳам сабаб бўлмоқда.
Изоҳ (0)