Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳимоячиси Рафаэль Варан «Барселона»га қарши Испания чемпионати 31-турини ўтказиб юбориши мумкин, деб хабар беради «Bigmir.net».
Франциялик футболчи терма жамоа йиғинида болдир мушакларини шикастлагани учун «Реал»нинг машғулотларини ўтказиб юборган. У «Эль-Класико»да майдонга тушмаслиги кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув эртага, 2 апрель куни Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.
Изоҳ (0)