Бельгия соғлиқни сақлаш вазири Магги де Блок 29 март куни Брюсселдаги терактлар натижасида 32 киши ҳалок бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда AFP маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.
Бельгия ҳукумати томонидан 35 киши қурбон бўлганлиги ҳақида 28 март куни тақдим этилган маълумот хатолик туфайли олинган.
Вазирликнинг баёнотига кўра, учта исм терактлар юз берган жойда ҳалок бўлганлар рўйхатига ҳам, шифохонага ётқизилгандан кейин вафот этганлар рўйхатига ҳам киритилган.
Бельгия прокуратурасининг маълум қилишича, барча қурбонларнинг шахси аниқланган. Улардан 17 нафари Бельгия фуқароси, 15 нафари эса бошқа давлатларнинг фуқароси бўлган.
Де Блокнинг хабар қилишича, 94 киши ҳамон шифохоналарда қолмоқда.
Изоҳ (0)