Хитойнинг Сиан Ан шаҳрида бокс бўйича Рио–2016 Олимпия ўйинлари йўлланмалари учун Осиё ва Океания минтақаларининг қўшма лицензион турнири давом этмоқда, деб хабар беради «Оламспорт».
Кеча, 28 март куни -49 кг вазн тоифасида дунё боксчилари рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган Ҳасанбой Дўсматов қирғизистонлик Турат Осмоновни мағлубиятга учратди.
-69 килограмм вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов ўзининг илк жангида япониялик Рюжи Сатога қарши рингга кўтарилди ва 3:0 ҳисобида рақибини мағлуб этди.
-52 килограмм вазн тоифасида рингга кўтарилган Ўзбекистон вакили Шаҳобиддин Зоиров ҳам саралаш баҳсларини ғалаба билан бошлади. У сингапурлик Ханурдин Ҳамиддан устун келди.
-81 кг вазндаги Ўзбекистон терма жамоасининг энг тажрибали боксчиларидан бири Элшод Расулов эса мезбонлар вакили Гуожун Шини енгишга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, Осиё ва Океания минтақалари қўшма турнирида ҳар бир вазн тоифасида 1–3-ўринларни эгаллаган спортчилар Рио–2016 Олимпиада ўйинларининг йўлланмасига эга бўлади.
Изоҳ (0)