Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти дастурчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган сайёҳлик фирмалари ва меҳмонхоналарнинг маълумотлар базасини яратди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги хабар беради.
Мазкур база Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган сайёҳлик фирмалари ва меҳмонхоналарнинг интернет сайтлари, почта манзиллари, телефон рақамлари, электрон почта манзиллари ҳақидаги маълумотларни қидириш учун мўлжалланган (Skype ва ICQ).
Дастур маълумотларни киритиш, тузатиш, калит сўзлар бўйича қидириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган сайёҳлик фирмалари ва меҳмонхоналар ҳақида ахборот олиш каби функционал имкониятларга эга.
Мазкур маълумотлар базаси туристик фирмалар ва меҳмонхоналар ҳақида маълумот олишда сайёҳларнинг талабларини тўлиқ қондиради. Маълумотлар базаси синовдан яхши ўтган, ишлатишда ишончли, қулай график интерфейс билан таъминланган ҳамда фойдаланувчидан дастурлаш соҳасида махсус билимларни талаб қилмайди.
Ҳаммуаллифлар — Сафаров Баходирхон ва Тухлиев Искандарга ушбу маълумотлар базаси учун № BGU 00327 рақамли гувоҳнома берилди.
Изоҳ (0)