2016 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Япония Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Фумиҳико Като билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Суҳбат давомида 2016 йилнинг 23—25 март кунлари Токио шаҳрида бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ва «Марказий Осиё + Япония» Мулоқоти юқори мансабдор шахсларининг кенгаши натижалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)