Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А-320 самолётини гаровга олган Иброҳим Самаҳа руҳий хасталикдан азият чекади. Бу ҳақда, «Ал-Арабия» телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Жиноятчининг қариндошлари телеканалга берган ахборотга кўра, Иброҳим Абдул Тавоб Самаҳа Искандария университетида ветеринария профессори бўлиб, айни пайтда шартнома асосида Атланта университетида ишлаган. У Искандария вилоятида истиқомат қилиб келган, шу билан бирга, АҚШ фуқаролигига эга бўлган.
Изоҳ (0)