«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Луис Суареснинг айтишича, каталонияликлар расмий учрашувлар, шу жумладан, принципиал рақиб ҳисобланган «Реал»га қарши ўйин олдидан ҳам йиғин ўтказмайди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
«Одамлар ‘Барселона’нинг учрашувлар олдидан, айниқса, ‘Реал’га қарши ўйиндан олдин йиғин ўтказмаслигига ҳайрон қолади. Испания чемпионати доирасидаги сафар ўйинлари ўтказганимизда, шу куни эрталаб йўлга чиқамиз. Ўз майдонимизда баҳс олиб борганимизда эса, ўйин бошланишига бир ярим соат қолганида стадионга келамиз. Бу бизга жуда кўп диққат-эътиборни ўйинга сарфламаслик учун ёрдам беради», — деди уругвайлик ҳужумчи.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати 31-туридан ўрин олган «Барселона» ва «Реал» ўртасидаги учрашув 2 апрель, шанба куни, Тошкент вақти билан 23:30 да бошланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)