«Барселона» жамоасининг ҳаёт бўлган 8 нафар президенти Испания чемпионати 31-туридан ўрин олган «Барселона» – «Реал» ўйинига ташриф буюриб, 24 март, пайшанба куни 68 ёшида вафот этган каталонияликлар собиқ ҳужумчиси, уч карра «Олтин тўп» мукофоти соҳиби голландиялик Йохан Кройффнинг хайрлашув маросимида иштирок этади. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Агусти Монтал, Раймон Карраско, Хосеп Луис Нуньес, Жоан Гаспар, Энрик Рейна, Жоан Лапорта, Сандро Россель ва Хосеп Мария Бартомеу 2 апрель, шанба куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтадиган ўйинга ташриф буюришини тасдиқлади.
Узоқ йиллар давомида ўпка саратонига қарши курашиб келган Йохан Кройффнинг дафн маросими 25 март, жума куни, оила даврасида бўлиб ўтди.
Мавзуга оид:
Изоҳ (0)