Мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А-320 самолётини гаровга олиб, Кипрга қўндирган шахс ўз талабларини айтди, деб хабар бермоқда «РБК».
Кипр матбуотида маълум қилинишича, у Миср қамоқхоналаридаги аёлларни озод этишни талаб қилган.
Аввалроқ Associated Press агентлиги Кипр ҳукуматидаги манбаларига таянган ҳолда жиноятчи ҳозирча илгари сурган ягона талаб полиция машиналарини самолётдан узоқроққа олиб кетиш бўлганини ёзган эди.
Бир муддат илгари Кипр ташқи ишлар вазирлиги асл жиноятчининг исмини ошкор қилди. Маълум бўлишича, бу, илгари хабар берилганидек, Искандария ва Атланта университетлари профессори Иброҳим Самаҳа бўлмай, балки Сайф ад-Дин Мустафо исмли шахс экан. Самаҳанинг ўзи айбловларни рад қилиб, бортни бошқа йўловчилар билан бирга тарк этганини эътироф этди. Иброҳим Самаҳанинг рафиқаси ҳам Мисрнинг «ОН-ТВ» телеканали эфирида унинг эри жиноятга алоқадор эмаслигини тасдиқлади.
Изоҳ (0)