ФИФА рефериси Равшан Эрматов, ФИФА лайнсменлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовдан иборат ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси АҚШга етиб борди. Ҳакамлар бригадасининг АҚШда тушган суратини ЎФФ Терма жамоалар маркази менежери Шерзод Игамбердиев Facebook’даги саҳифасида эълон қилди.
Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари АҚШ ва Колумбия олимпия терма жамоалари ўртасидаги Рио—2016 Олимпиадасига йўлланма берувчи қитъалараро плей-офф жавоб учрашувини бошқариб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 30 март, чоршанба куни соат 6:30 да старт олади.
Колумбия ва АҚШ олимпия терма жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув 25 март куни ўтказилган. Туркиялик рефери Жунайт Чақир бошқариб борган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етган. Жавоб ўйини ғолиби Рио-де-Жанейрода бўладиган Олимпиаданинг футбол мусобақасига йўл олади.
Изоҳ (0)