Наманган шаҳридаги «Дўстлик» теннис кортларида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Namangan ITF Juniors теннис турнири ўз якунига етди. Мусобақада биринчи рақам остида таснифланган латвиялик Рудольф Меднис турнир ғолиблигини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Оламспорт».
Латвиялик 18 ёшли теннисчи финал учрашувида турнирнинг саккизинчи ракеткаси россиялик Егор Носкинни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, бош мукофотга эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда иштирок этган ўзбекистонлик теннисчиларнинг беш нафари дастлабки даврада ўз иштирокини якунлаган эди. Мусобақанинг иккинчи даврасига йўл олган ўзбекистонлик Шаробиддин Абзалов эса ушбу босқичда суриялик Хазем Ноага 6:7, 7:6, 4:6 ҳисобида енгилган эди.
Изоҳ (0)