2015 йилнинг март ойида Шанхай халқаро тадқиқотлар университети делегацияси олий ўқув юрти проректори Цзян Фэн бошчилигида Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар беради.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети раҳбарияти билан учрашув давомида томонлар ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишга келишиб олди. Шу кунларда Шанхайда икки ўқув юрти ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан келишув расман имзоланди.
Ҳужжат ўзаро тажриба алмашиш, малака оширишларни ташкил этиш, замонавий халқаро муносабатлардаги муаммоларни ўрганишга алоҳида урғу берилган қўшма тадқиқотларни ўтказишни кўзда тутади.
Изоҳ (0)