БМТ бош котиби Пан Ги Мун Ироқ ҳарбийларини ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашда эришилган ютуқлар билан табриклади. Бу ҳақда «ТАСС» агентлигига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Шунингдек, у мамлакат хавфсизлик кучлари ҳамда Ироқ Курдистони қуролли отрядлари — Пешмергага Мосул ва террорчилар забт этган бошқа ҳудудларни озод қилишда муваффақиятлар тилади.
Пан Ги Мун 25 март, жума куни Ироқ пойтахти Бағдодга ташриф буюриб, мамлакат бош вазири Ҳайдар ал-Ободий ва ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жаъфарий билан учрашди. Суҳбатда хавфсизлик, иқтисодиёт, гуманитар вазият ва ижтимоий ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Шундан сўнг Пан Ги Мун Ироқ парламентида чиқиш қилиб, мамлакатнинг барча диний ва этник гуруҳларини террорга қарши кураш йўлида бирлашишга чақирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)